Зеленский қидирувга берилди
Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Володимир Зеленскийни қидирувга берди.
Бу ҳақдаги маълумот бугун, 4 май куни вазирлик сайтининг қидирув бўлимида пайдо бўлди.
Унда Зеленский «Жиноят кодекси моддаси бўйича қидирувда» эканлиги келтирилган. Бироқ қайси модда бўйича қидирилаётгани кўрсатилмаган.