Ман ҳам молимни сотаман!.. Аниқ!.. (видео)
Ҳалиги электрчи бўлади, ўғлим. Ҳозир электрчиларнинг пичоқлари мой устида экан. Агар эртароқ ҳаракат қилиб қолмасам, нархи ошиб кетиши мумкин. Чунки «ставка»си ошиб кетаяпти. Талаб бор-да… Мани болам, керак бўлса, Африканинг чангалзорларидан ҳам наридан электр симни тортиб келади. Ҳа-а, худди шундай қила олади у. Ишонаман!..