Диққат ота-оналар! Россия ҳукумати “Ибупрофен”нинг ножўя таъсиридан огоҳлантирмоқда
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори ишлаб чиқарувчилардан препаратни қўллаш бўйича кўрсатмаларга ўзгартириш киритишни сўради.
Мутахассисларга кўра, препаратдан ножўя реакциялар камдан-кам ҳолларда учраса-да, хавфлидир, шунинг учун бундай дори-дармонларни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим. Вазирлик препарат жиддий тери реакцияларини ривожлантириши мумкинлигини айтмоқда.