Лукашенко Раисий вертолёти ҳалокатида АҚШни айблади

Лукашенко Раисий вертолёти ҳалокатида АҚШни айблади

Беларус президенти Александр Лукашенко Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокатида АҚШни айблади.

 

«Президент сифатида эмас, шахс сифатида айтаман, АҚШнинг позицияси бунга олиб келди. Мен биринчи навбатда санкцияларни назарда тутяпман».

 

Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтказган матбуот анжуманида Эрон президенти Иброҳим Раиси ўлимида АҚШни айблади.

 

Унинг таъкидлашича, Эрон президентининг ўлимида АҚШ айбдор, чунки унинг санкциялар сиёсати унинг вертолётига хизмат кўрсатишни тақиқлаган.

 

Беларус раҳбари Эронга қарши санкциялар жорий этган АҚШнинг позициясини «ёвуз» ва «жирканч» деб атади.

 

Беларус президентининг фикрича, Вашингтон бундай қилмаслиги керак эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: