Россияда ўрмон ёнғинлари сабаб Забайкалье ва Бурятияда фавқулодда ҳолат жорий этилди
Қўшимча ўрмон ёнғинлари кучларини жалб қилиш учун Забайкалье ва Бурятияда федерал фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, дея хабар беради Рослесхоз матбуот хизмати.
Фавқулодда ҳолат ўрмон ёнғинларини ўчириш учун қўшимча куч ва ресурсларни тезда жалб қилиш имконини беради, шунингдек, ўрмон ёнғинларини ўчириш харажатларини қоплашни соддалаштиради.
– Забайкалье ва Бурятиядаги ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият мураккаб, аммо назорат остида. Рослесхоз Правкомиссия билан биргаликда ҳар куни штабда ўрмон ёнғинларини ўчиришни мувофиқлаштиради. Хусусан, Рослесхоз ушбу ҳудудларга Ҳаво ўрмон хўжалиги хизмати ва минтақавий ҳаво бўлимларидан 400 та парашютчи-ўт ўчирувчини жўнатди, – деди Рослесхоз раҳбари Иван Советников.
Москва вақти билан соат 06:00 ҳолатига кўра, Забайкалье ўлкаси ва Бурятия Республикасида 2,5 минг гектар майдонни эгаллаган учта ўрмон ёнғини ўчирилди, 96,7 минг гектар майдонда 38 та ёнғинни ўчириш давом этмоқда. Мазкур ҳудудларда ёнғинни ўчиришга жами 1,3 минг киши ва 164 дона техника жалб қилинган.