Конор Чендлерга қарши жанги олдидан жароҳат олдими?
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор жароҳати борлигини тасдиқлади.
Энг қизиғи, у Майкл Чендлерга қарши жанги шу сабаб билан ўтказилмаслиги мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. Ирландиялик аралаш яккакураш устаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига архив видео жойлаб, жароҳатига турли эмоджилар билан ишора қилган.
«Машғулотингиз қанчалик қизғин, ҳаракатингиз эса камроқ бўлса, шунчалик жароҳат орттириб олиш фоизи кўп бўлади. Кейин аксинча, машғулотингиз қанчалик енгил, ҳаракатингиз эса кўп бўлса, жароҳат олиш хавфи шунчалик камаяди. Биз мувозанатни топишимиз керак», – деди Макгрегор.
Кейинчалик Конор ўз одатига кўра бу видеони ўчириб юборган. Такниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельванининг айтишича, ташкилот ҳозирда Макгрегор – Чендлер жангига захира вариантларини излаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги яримўрта вазн тоифасидаги жанг 29 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 303 турнири доирасида ўтказилади.