Остонадаги ёнғинни ўчириш учун махсус штаб тузилди
Остона шаҳридаги “Хон Шатир” савдо-кўнгилочар маркази (СEC) яқинида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун штаб тузилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Сўнгги маълумотларга кўра, бинонинг ташқи қопламаси ёнмоқда. Воқеа жойида 3-даражали ўт ўчирувчилар ишламоқда. 16 бирлик техника ва 72 киши жалб этилган. Бино маъмурий ва қисман турар-жой ҳисобланади.
Воқеа жойида штаб ташкил этилган. Эвакуация ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари 8 кишини эвакуация қилди, улардан бири бола. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ”, — дейилади берилган баёнотда.