11 яшар қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинди

11 яшар қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинди

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан бояга етмаган қизни зўрлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар қилди.

Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар А.К. рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотга кўра, эркак блогер ниқоби остида қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: