Қуёшда бешта кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда бешта кучли чақнаш содир бўлди

Амалий геофизика институти олимлари 8 июлга ўтар кечаси Қуёшда бешта кучли чақнашни қайд этди, деб хабар берди argumenti.ru нашри.

Чақнашдан кейин қуёш рентген нурларининг Ер ионосферасига таъсир қилиш даражаси нолдан (сокин) R1 (заиф) га кўтарилди. R даражаси ҳозирда яна тинч даражани кўрсатмоқда.

Илгари олимлар Ерга хавф туғдирадиган «бузғунчи» қуёш нурланишининг бир турини тасвирлаб беришди. Булар «қуёш зарралари ҳодисалари» ёки протонларнинг тўғридан-тўғри Қуёш юзасидан чиқишидир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар минг йилда бир марта қуёш зарраларининг ҳаддан ташқари кучли эмиссияси Ерга тушади. Улар озон қатламига жиддий зарар етказиши ва сиртдаги ультрабинафша нурланиш даражасини ошириши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: