Рақобат қўмитаси Korzinka’га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Korzinka’га нисбатан иш қўзғатди

 

Таъкидланишича, тармоқ тарқатаётган рекламада “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх – Korzinka’да”, “Энг унумлисига келинг!” деган чалғитувчи жумлалардан фойдалангани кузатилмоқда.

Ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир маҳсулотлардан иборат каталог тузилган аниқланган.

Шунингдек, “энг арзон нарх” деб сотилаётган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича бошқа савдо нуқталарида сотилаётган ҳудди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилди.

Юқоридагиларга кўра, “ANGLESEY FOOD” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: