Россияда 15 нафар ўзбекистонлик лавашдан заҳарланди

Россияда 15 нафар ўзбекистонлик лавашдан заҳарланди

Россияда 15 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистондан келган 15 нафар муҳожир лавашдан заҳарланди.

Воқеа Москвадаги Дмитровское Шосседаги ётоқхоналардан бирида юз берган. Жабрланганларнинг етти нафари касалхонага етказилган, қолганларга шифокорлар воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатган.

Айни пайтда Тергов қўмитаси ва Роспотребнадзор ходимлари ётоқхонада, шунингдек, лаваш сотадиган яқин атрофдаги савдо расталарида текширув ўтказмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 238-модда (Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, жиноят иши доирасида ётоқхонанинг ҳужжатлари ва у ерда истиқомат қилаётган хорижий фуқароларнинг қонунийлиги ўрганилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: