“Нефтчи” Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси билан хайрлашди

“Нефтчи” Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси билан хайрлашди

“Нефтчи” сафига мавсум аввалида келиб қўшилган ва кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган тажрибали Санжар Қувватов жамоа билан дўстона равишда хайрлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати эълон қилди.

Санжар Қувватов ушбу мавсумда фарғоналиклар сафида Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида жами тўққиз учрашувда қатшаниб, жамоа учун ёрдам берди.

Маълумотларга кўра, Қувватов фаолиятини водийнинг бошқа бир клуби “Навбаҳор”да давом эттириши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: