АҚШ Марказий Осиёда янги савдо йўлагини яратишни режалаштирмоқда

АҚШ Марказий Осиёда янги савдо йўлагини яратишни режалаштирмоқда

Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларига Россия ва Хитойни четлаб ўтиб, халқаро бозорларга чиқиш имкониятини берадиган янги савдо йўлагини яратишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс О’Брайен маълум қилди.

 

АҚШ Сенати Ташқи ишлар қўмитасидаги тингловлар давомида О’Брайен Марказий Осиё мамлакатлари «ўта бой» эканлигини таъкидлади. Аммо уларнинг халқаро бозорларга чиқиш имкониятлари йўллар етишмаслиги сабабли чекланган.

 

АҚШ қуруқлик орқали Арманистон ва Озарбайжон ҳудудлари орқали ўтувчи коридор яратишни режалаштирмоқда, бу эса минтақанинг Россия ва Хитойга транспорт боғлиқлигини камайтириш имконини беради.

 

Янги йўлакни яратишдан асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатларига халқаро бозорларга чиқиш йўлларини танлаш имкониятини бериш, шу билан уларнинг икки йирик қўшниларига боғлиқлигини камайтиришдан иборат.

Дўстларингизга ҳам юборинг: