Эрдўған кескин баёнот берди

Эрдўған кескин баёнот берди

Туркия президенти замонамиз гитлери ва унга қарсак чалган АҚШ амалдорлари ҳақида «чиройли» гаплар гапирди.

Глобал дунё тизими Ғазо инқирози туфайли «қулади», деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг тадбирида.

«Жаҳон сиёсати кескин бурилиш ясади. Халқаро тизимда жиддий ҳокимият бўшлиғи мавжуд бўлиб, биз маънавият ва виждонни йўқотишга дуч келяпмиз.

Ғазо инқирози туфайли глобал тизим қулади. Геноцид учун айбдорлар парламент трибуналарида эмас, балки содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортиладиган суд залларида бўлиши керак. Замонамизнинг Гитлери – Бенямин Нетаняхунинг ёлғонларини олқишлаганлар умрининг охиригача қўлидаги қора доғни юволмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши одатда инсониятни ҳаракатга келтирадиган бу шафқатсизлик қаршисида сукут сақлаяпти», деди Эрдўған.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: