Андижонда ёғ цехида 1,6 млрд сўмлик яроқсиз алкоголь топилди
Ҳужжатсиз сақланаётган 74 577 дона маҳсулот ашёвий далил сифатида олинди. Экспертиза натижасида, 72 268 дона маҳсулот истеъмолга яроқсиз, 1 052 дона маҳсулотнинг акциз маркалари қалбаки экани аниқланди.
Шунингдек, қўшимча текширувларга кўра, 29 турдаги 31 060 дона алкоголь маҳсулоти қалбаки «QR-код» билан белгилангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.