17 ёшли ўзбекистонлик футболчи Испания чемпионатга ўтмоқда⚡️

17 ёшли ўзбекистонлик футболчи Испания чемпионатга ўтмоқда⚡️

«Локомотив»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Лазиз Мирзаев Испания клубларидан бирига ўтишга яқин ва умидли футболчимиз айни вақтда тиббий кўрикдан ўтмоқда. Лазиз Сегунданинг «Леганес» клубига ўтмоқда.

Лазиз криштиану Роналдунинг мухлиси эканлигини яширмайди. Нияти холис экан. У ҳам Мадридга йўл олмоқда. Битта муаммо: Лазизнинг ёши ҳали тўлмаган. Шу боис «Леганес» йил охирроғида шартнома имзолайди. Аммо келишувга эришилган.

«Леганес» 31 ўйиндан сўнг, 56 очко билан Испаниянинг 2-лигасида 1-ўринни эгаллаб турибди. Клуб ҳисобида 11 та ўйин қолган ва агар Мадриднинг чеккасидаги жамоа муваффақиятли давом этса, кейинги мавсумда Мирзаэв Ла Лигада барча баҳсларда қатнашади. Шунингдек, у «Барселона» ва «Реал»га қарши ўйнаши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: