ЖССТ инсониятга ҳалокатли эпидемия таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди

ЖССТ инсониятга ҳалокатли эпидемия таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди

 

Ўлим даражаси 90% бўлган Марбург иситмаси вируси Африканинг Руанда давлатида аллақачон кенг тарқалиб кетган. Ҳозирча ушбу вирусга қарши вакцина йўқ. Унинг аломатлари сирасига иситма, томоқ оғриғи, тошма, диарея, кўнгил айниши, қусиш, бурун ва кўзлардан қон кетиши кабилар киради.

Марбург иситмаси ақл бовар қилмайдиган тезликда тарқалмоқда. Германия полицияси икки йўловчида Марбург вируси аломатлари кузатилганлиги сабабли Гамбург марказий вокзалини бир неча соатга ёпди. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан бири яқинда Руандадан учиб келган ва катта эҳтимоллик билан вирусни ўша ерда юқтирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: