Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди

Қидирувдаги ўзбекистонлик собиқ мансабдор ўн йилдан сўнг Туркияда қўлга олинди

Ўзбекистонда 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган Хатича Мусоевна Жафарова Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг хабарига кўра.1951 йилда туғилган аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Туркияда қўлга олинган. У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.

Ушбу собиқ мансабдор жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: