Исландияда иқлим ўзгариши сабабли назоратсиз вулқон отилиши хавфи остида – Reuters
Нашрнинг қайд этишича, исиш сейсмологик фаолликни чекловчи музликларнинг эришига олиб келади.
Музликлар ҳозир Исландия ҳудудининг атиги ўн фоизини эгаллайди, бироқ бу муз ҳамон мамлакатдаги 34 та фаол вулқон тизимининг ярмидан кўпини қоплайди ва глобал ҳарорат кўтарилиши билан у тез эрийди, дейди агентлик.