Тошкентда Spark ва Epica тўқнашиб кетди
Маҳалла ичида ҳаракатланган Spark йўл четида тўхтаб турган Epica билан тўқнашди. Натижада, икки автомобилда ҳам ёнғин чиқди.
Ижтимоий тармоқда Тошкентда икки машина ёниб кетгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.