Чирчиқ дарёсида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига чек қўйилди
Чирчиқ дарёсидан браконьерлар томонидан икки юздан ортиқ балиқ тўрга илинди. Тошкент вилояти экологлари овни мусодара қилиб, мактаб-интернатга жўнатди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.
25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилиб, Чирчиқ дарёсида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига чек қўйилди.
Браконьерлар Қуйичирчиқ тумани Қурғунча участкаси ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёнинг чап қирғоғидан топилган. Фуқаролар айлана тўрлари ёрдамида ноқонуний балиқ овлашни ташкил қилиб, 204 та балиқ овлашга муваффақ бўлди.
Улар ўз ҳаракатлари билан табиатга 20,7 миллион сўм миқдорида зарар етказган. Экологлар балиқларни мусодара қилиб, 4-сонли мактаб-интернатга совға қилишди.
90-модданинг 4-қисми (балиқ овлаш қоидаларини бузиш) асосида ҲОҚ томонидан браконьерларга нисбатан судга тақдим этиш учун маъмурий баённома тузилди.