Ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган ўқитувчи 8 йилга қамалди

Ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган ўқитувчи 8 йилга қамалди

Ижтимоий тармоқларда тошкентлик мусиқа ўқитувчиси Султанов А. ўзининг уйида машғулотлар пайтида вояга етмаган шогирд қизини зўрламоқчи бўлгани эълон қилинган эди.

 

Маълум қилинишича, пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси, 1957 йилда туғилган Султанов Александр, 12 ёшли қизчага дарс бериш асносида икки йил давомида тегажоғлик қилиб, номусига тегишига сал қолган. У оиланинг тўлиқ ишончига кириб, ҳатто уларнинг уйига ҳам бориб турарди.

 

Эркакка ЎзР ЖК 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) билан иш қўзғатилган.

 

Тошкент шаҳар судлари суд ҳукми билан ушбу шахс Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 8 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берди.

 

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: