Алламжонов ишида айбланган собиқ ички ишлар ходими 7 йилга қамалди

Алламжонов ишида айбланган собиқ ички ишлар ходими 7 йилга қамалди

Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида 10 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. 2024 йил 26 октябр куни Қибрайда Алламжонов ўтирган автомобилга ўқ узилган, лекин у жабрланмаган. Ортидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинган.

 

Олий суд хабарига кўра, асосий айбланувчилар Шуҳрат Расулов, Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгировлар 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жавлон Юнусов – 18 йил 6 ой, Дониёр Тошхўжаев эса 7 йилга қамалди. Яна беш нафар шахсга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

 

Шуҳрат Расулов Президент давлат хавфсизлик хизматининг хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари, Дониёр Тошхўжаев муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

Декабрда Бислан Расаев ва Шамил Темирханов (Россия фуқаролари) Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди. Уларга Ўзбекистонга ноқонуний кириш, жиноятни яшириш ва қурол муомаласи қоидасини бузиш айблари қўйилди.

 

Маълумотларга кўра, улар Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш учун 1,5 млн доллар мукофот олган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бу ишда чеченлар иштироки борлигини рад этган, аммо Алламжонов ва Лин таҳдид қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: