Самарқандда энергетика соҳаси бўйича йиғилишда 7 нафар ходим қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов вилоятда энергетикани “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича йиғилиш ўтказган.
“Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди”, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.