Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини $2 млрдга етказиш бўйича чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳорда ўтказишга келишиб олинди.
Келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.