Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Курск вилоятида мудофаани мақсадга мувофиқ ва зарур бўлган вақтгача сақлаб қолишга ваъда берди

Олександр Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларини Курск вилоятидан сиқиб чиқаришга ва ҳарбий амалиётларни Украинанинг Суми ва Харков вилоятлари ҳудудига ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
«Россия-Шимолий Корея армияси босими кучайганига қарамай, биз Курскда мудофаани мақсадга мувофиқ ва зарур бўлган вақтгача ушлаб турамиз», — дея таъкидлади Сирский.