Колумбия университети Фаластинга озодлик истаган талабаларни ўқишдан четлатди

Колумбия университети Фаластинга озодлик истаган талабаларни ўқишдан четлатди

АҚШнинг Колумбия университети ўтган йили Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик акциясида иштирок этган бир неча талабани ўқишдан четлатди.

Ёдингизда бўлса, 2024 йилнинг октябрь ойида бир гуруҳ талабалар университетдаги тарихий Ҳамилтон-ҳоллда тўпланиб, муассасанинг Исроил билан алоқаларини танқид қилган ва раҳбариятдан ушбу масалалардаги позициясини ўзгартиришни талаб қилишган.

Ушбу воқеалардан тўрт ой ўтиб, Колумбия университети президенти Минуш Шафик ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бу қарор Ғазо уруши туфайли университетда бошланган норозилик намойишлари ортидан қабул қилинган.

Бугунга келиб, янги раҳбарият ҳам мазкур масала юзасидан эски позициясини сақлаб қолган. Буни талабаларга нисбатан қўлланилаётган кескин жазо чораларидан ҳам кўриш мумкин.

Ҳозирда баъзи талабалар ўқишдан четлатилган бўлса, бошқаларнинг дипломлари вақтинча бекор қилинган. Университетнинг интизомий кенгаши талабаларни электрон почта орқали қўлланилган жазо чоралари ҳақида хабардор қилган. Санкция қўлланган талабалар сони аниқ очиқланмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: