АҚШ Яманда кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди

АҚШ ҳарбийлари «Ансор Аллоҳ» (ҳутийлар) исёнчи ҳаракатига қарши кенг кўламли операция бошлади.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
«Операция «Америка манфаатларини ҳимоя қилиш, душманларни олдини олиш ва навигация эркинлигини тиклаш» мақсадида ҳутий нишонларига бир қатор аниқ зарбаларни ўз ичига олади», — дейилади баёнотда.
Al Hadath телеканалининг манбаларга таяниб хабар беришича, Американинг Санога зарбалари нишонларидан бири Ал-Жарф минтақасида жойлашган «Ансор Аллоҳ» ҳаракати Олий сиёсий кенгашининг қароргоҳи – Яманнинг исёнчилар назоратидаги ҳудудини бошқариш учун ҳутийлар томонидан тузилган бошқарув органи бўлган.
Унга кўра, Яман пойтахтидаги қурол-яроғ омборлари ва ҳутийларнинг қўмондонлик марказларига ҳам ҳужум қилинган. Ҳутийларга тегишли Al Masirah телеканали АҚШ ҳарбий объектлари бўлмаган турар-жой ҳудудига ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, портлашлар шаҳарнинг шимолий қисмида содир бўлган.
Ҳусийларнинг Саада шаҳрида жойлашган ҳарбий обектларига зарба берилди. Ҳужум оқибатлари, жумладан, эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Американинг Санога берган зарбалари нишонларидан бири ҳутийлар сиёсий кенгашининг қароргоҳи бўлган.
АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни АҚШ армиясига ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашни буюрди. Унинг таъкидлашича, бугундан бошлаб исёнчиларнинг АҚШ кемаларига ҳужумлари тўхтатилиши керак. Трамп, шунингдек, ўз мурожаатида Эронни ҳусийларни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишга чақирди.