Илон Маск 2026 йили Марсга роботларни юбормоқчи

SpaceХ компанияси раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, Старшип кемаси ва Оптимус роботи Марсга 2026 йил охирида парвоз қилиши режалаштирилган. Агар бу миссия муваффақиятли амалга ошса ва Старшип Қизил сайёрага муваффақиятли қўнса, 2029-2031 йиллар оралиғида инсониятнинг биринчи Марс экспедицияси бошланиши мумкин.
Маскнинг айтишича, Оптимус роботлари Марсда яшаш шароитларини тайёрлаш ва инфратузилмани яратишда муҳим роль ўйнайди. Улар базаларни қуриш, энергия таъминотини ташкил қилиш ва ресурсларни қазиб олиш каби вазифаларни бажаради.
SpacеХ аллақачон Старшипнинг турли синовларини ўтказмоқда ва компания инсоният тарихидаги энг катта коинот миссияларидан бирига тайёргарлик кўрмоқда. Агар режалар муваффақиятли амалга ошса, бу миссия инсониятни бошқа сайёраларга кўчириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.