Рус тилини халқаро тил сифатида ўрганиш таклиф қилинди

Рус тилини халқаро тил сифатида ўрганиш таклиф қилинди

 

Бугун бошқа давлатларда рус тилини ўрганишда қандай методикадан фойдаланиш ҳақида кўплаб баҳслар бўлмоқда. У чет тили сифатида ўрганилиши керакми ёки она тили сифатида? Бу борада ҳозир олимлар ягона хулосага келишмаган.

 

Ушбу муносабат билан биз рус тилини халқаро тил сифатида ўрганишни таклиф қиламиз. Яъни хорижда ўрганиладиган ҳар қандай рус тили бу халқаро рус тили бўлади. Ўшандан кўплаб баҳсларга барҳам берилган бўларди, – деди Москва давлат педагогика университети кафедра раҳбари Елизавета Хамраева.

 

Бугун “Россия сегодня” ахборот агентлиги матбуот марказида Евроосиё рус тили ассоциациясини ташкил қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: