Хитойда туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларга катта миқдорда пул мукофотлари таклиф қилинмоқда

Хитойда туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларга катта миқдорда пул мукофотлари таклиф қилинмоқда

 

Хитой шимолида жойлашган Хуххото шаҳри (Ички Мўғулистон автоном ҳудуди маъмурий маркази) расмийлари туғилиш даражасини ошириш ва жамият қаришига қарши курашиш бўйича сўнгги уриниш доирасида пул мукофотларини ваъда қилмоқда, деб ёзади «Синхуа» агентлиги.

 

Янги қоидаларга кўра, шаҳар маъмурияти биринчи фарзанди дунёга келган жуфтликларга 10 минг юан миқдорида (қарийб 1,4 минг доллар) бир марта, иккинчи фарзанд учун эса бола беш ёшга тўлгунга қадар ҳар йили 10 минг юандан, учинчи ёки ундан ортиқ фарзанд учун субсидия бола 10 ёшга тўлгунига қадар тўлаб борилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: