Путин ва Трамп музокаралари тафсилотларини ошкор қилди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирди.
Асосий тезислар:
Путин ва Трамп бир-бирини яхши тушунади ва ишонади.
Давлатлар раҳбарлари аста-секин Россия-Америка муносабатларини нормаллаштириш йўлидан бориш ниятида.
Президентларнинг кучли иродаси Россия ва АҚШ муносабатларни тиклаш йўлидан боришининг энг яхши кафолатидир.
Путин ва Трамп айнан энергетика инфратузилмаси объектларига қарата ўт очишни 30 кунга тўхтатиш ҳақида келишиб олишди.
Россия раҳбари очиқ ва АҚШ Президенти билан мулоқот қилишдан манфаатдор, Москва Трамп томонидан ҳам шу муносабатни кўряпти.
Суҳбат давомида Украинада ҳокимиятни сайлов орқали ўзгартириш ҳақида гап кетмади.
Киевга қурол етказиб беришни тўхтатиш зарурлиги мавзуси кўтарилди.
Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар кун тартибида асосий ўринни эгаллайди, аммо мавзу очиқ муҳокама қилинмайди.
Путин ва Трамп ўртасидаги телефон суҳбатида Россия ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласи кўтарилмади.
Оқ уйнинг аввалги маъмуриятининг нодўстона ҳаракатларидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тиклаш учун вақт ва куч керак бўлади.
Бугун ва эртага Россия ва АҚШнинг навбатдаги мулоқотлари саналари, шунингдек, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Украина бўйича музокаралар учун делегациялар таркиби келишиб олинади.
Москва ва Вашингтон ўртасидаги бу музокаралар бой кун тартибига эга бўлади.
Сешанба куни кечқурун Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг тахминан икки соат давом этган телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Путин бошқа масалалар қаторида можарога киришган томонларнинг 30 кун давомида энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилишдан ўзаро тийилиш ғоясига ижобий жавоб берди ва ҳарбийларга тегишли буйруқ берди, деб хабар беради ria.ru.
Оқ уйда таъкидланганидек, икки давлат раҳбарлари Яқин Шарқда “Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш, тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчлик” режимини жорий қилиш учун “дарҳол” техник музокараларни бошлашга келишиб олишди.