Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёни янги пандемиядан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёни янги пандемиядан огоҳлантирди

“Келажакда янги пандемиянинг пайдо бўлиши “назарий хавф эмас, балки “эпидемиологик аниқлик”дир, – деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус.

 

Пандемиянинг олдини олиш бўйича Ҳукуматлараро музокаралар йиғинида ЖССТ раҳбари янги пандемиянинг муқаррарлигини таъкидлади.

 

Раҳбарга кўра, бу эҳтимол келгуси яқин 20 йил ичида рўй бериши мумкин.

 

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз тайёр туришимиз керак», деди Гебреесус ўз нутқида.

 

Шунингдек, ЖССТ раҳбари 7 миллион инсон ҳаётига зомин бўлган коронавирус эпидемияси оқибатларини эслади.

 

ЖССТ нинг ҳавотирли тахминларига кўра, бу гал қурбонлар сони 20 миллионга етиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида Хитойда бошланган коронавирус қисқа вақт ичида дунёга тарқалган эди. 2020 йил март ойида ЖССТ COVID-19ни пандемия деб эълон қилди. 2023 йилнинг май ойида ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: