Ўзбекистонда лотерея ва букмекерлик фаолияти лицензия асосида юритилади

2025 йил 17 апрелда қабул қилинган янги қонунга кўра, лотерея, букмекерлик ва интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинлар фақат лицензия асосида фаолият юритади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Мазкур ўзгариш билан ушбу соҳаларни тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига берилди. Қонунда, шунингдек, суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларига нисбатан ишчанлик обрўсига доир талаблар ҳам белгиланди.
Сенат қонунни 2024 йил 21 февралда маъқуллаган бўлиб, унда онлайн қимор ўйинларини тартибга солиш, фуқароларни қиморга қарамликдан ҳимоя қилиш ва ноқонуний хорижий хизматлардан фойдаланишни тақиқлаш механизмлари ҳам назарда тутилган.
Ташкилотчилар учун лицензия муддати 5 йил этиб белгиланган. Уларнинг устав капитали эса камида 56,25 миллиард сўм бўлиши шарт. Шунингдек, бу фаолият бўйича бир қатор тақиқлар ва чекловлар ҳам киритилган.