WOLAS Ўзбекистон ҳукуматини БААда ўлимга ҳукм қилинган фуқароларини ҳимоя қилишга чақирди

WOLAS Ўзбекистон ҳукуматини БААда ўлимга ҳукм қилинган фуқароларини ҳимоя қилишга чақирди

Бутунжаҳон ҳуқуқшунослар уюшмаси (WOLAS) Ўзбекистон фуқароларини Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да қатл этилишдан сақлаб қолиш учун курашмоқда. Бу ҳақда уюшма махсус баёнот билан чиқди.

 

Аввалроқ хабар қилганимиздек, уч ўзбекистонлик – Олимбой Давлатёров, Маҳмуджон Кенжабоев (иккиси ҳам 28 ёшда) ва Азизбек Исмаилов (33 ёшда) Молдова-исроил фуқароси Зви Коганни ўлдиришда айбланиб, уларга нисбатан БАА суди томонидан ўлим жазоси тайинланган эди.

 

WOLAS ушбу жазо тури халқаро қонунларга зид эканлигини билдирмоқда. Шунингдек, махсус судларда чиқарилган ҳукмлар, босим ва ноаниқ шароитларда амалга оширилиши, шу жумладан, қийноқлар ёки мажбурий гувоҳликлар адолатли суд жараёнининг бузилишига олиб келиши айтиб ўтилган.

 

Бундан ташқари, ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини ҳам БААдаги дипломатлар орқали мустаҳкам чоралар кўришга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўлим жазоси ва қамоқдан сақланишини таъминлашига чақирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: