Самарқанддаги «Мотамсаро она» пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди

Самарқанддаги «Мотамсаро она» пойига эгилган Лавров хотира сўзлари русча ёзилмаганидан нолиди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги «Мотамсаро она» ёдгорлигига гул қўйиш пайтида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратган.

У ёдгорликда ҳалок бўлган жангчиларга аталган хотира сўзлари фақат инглиз тилига таржима қилинганидан ҳайратга тушган.

«Қарасам, инглизча ёзув бор, русчасини кўрмаяпман. Она – бу энг муқаддас,» – деган Лавров экскурсоводга (ТАССдан иқтибос).

Россия ТИВ матбуот хизмати гул қўйиш маросимидан бир қатор фотосуратларни эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: