Роса мазза қилаяпмиз!.. Тўғриси, худди шундай!..

Роса мазза қилаяпмиз!.. Тўғриси, худди шундай!..

Очиғи билмай қолибман. Хабарим бор эди. Аммо эсимдан чиққан экан. Бу куни эрталаб ГАЗ «заправка»га борсам. 5100 дейди. Ҳайрон бўлмадим. Лекин ичимдан бир нима чирт этиб узилгандай бўлди. «Ура!» Хаёлимга келган биринчи сўз шу бўлди. Чунки, таксичиман. Демак, кеча битта мижозни ўн минг сўмлик жойга олиб борган бўлсам, худди шу жойга энди йигирма минга олиб бораман. Ғиди-пиди қилса газни нархини ошди, дейман. Қарабсизки, олам гулистон… Аммо хато қилган эканман. Қарасам, ҳамма нархларни ошириб олибди. Кеча бир сўм бўлиб турган нарса, бугун икки сўм! Ўтириб олиб унақасига ҳисоблаб кўрдим, бунақасига ҳисоблаб кўрдим. Аммо натижа бир хил, кечагидан икки баробар кўпроқ харажат… Лекин мен сира ўкинмадим. Бундан чиқди, эрталаб бир соат уйғонаман, бир соат кеч ётаман. Баҳонада янада кўпдан-кўп одамлар билан гаплашаман. Одамлар зўрда, ҳамма балони билишади. Айтганча, биттаси Ҳусановдан қайғураяпди.  Дарров унга «орият доно»даги шарҳловчини гапини айтдим. Нега қайғурасан? У топ кулубда. Ўйнаса, ўйнамаса ҳар куни бир «почка» бор. Сен ундан кўра кредитингни тўла!.. Қалай бопламанми? Ана шунақа гаплар. Кейин Исроилда ёнғин ёмон кучайгандан кучайди. Қизиқ томони эса бутун олам хурсанд!.. Мана шундай  гаплар кўп бўлиб турса, газ бир пастда унутилиб кетади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: