Оқ уй: Исроил ваъда берди
Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳдаги қуруқликдаги операция юзасидан Қўшма Штатлар хавотирларини бартараф этишга ваъда берди.
Бу ҳақда Оқ уйнинг стратегик маслаҳат гуруҳининг онлайн йиғилиши якунлари бўйича баёнотида айтилди.
“Америка томони Рафаҳдаги ҳаракатларнинг турли вариантлари юзасидан хавотир билдирди”, — дейилади ТАСС ҳужжати матнида.
Аниқлик киритилишича, Исроил ушбу хавотирларни инобатга олишга ва стратегик маслаҳат гуруҳи назорати остида экспертлар иштирокида кейинги маслаҳатлашувлар ўтказишга рози бўлган.