Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғида “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди

Президент ўзбек халқи уруш ҳудудларидан кўчириб келинган 1,5 млн.га яқин инсонни, жумладан, 250 минг нафар етим болани ўз бағрига олиб, меҳр кўрсатганини қайд этди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишланган “Хотира нури” композицияси билан танишди.
Монумент парвоз қилаётган икки қуш шаклида бўлиб, катта ва ёш авлодлар ўртасидаги ворисийликни ифодалайди.