Талабалар учун ягона форма жорий қилинадими?

Талабалар учун ягона форма жорий қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда барча университет ва институт талабалари учун ягона талаба формаси жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, аслида тарқалган хабар асос қилиб келтирилаётган ҳужжат – Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамадаги қарор лойиҳасига илова қилинган “Олий таълим ташкилоти брендини яратиш тўғрисидаги низом” бўлиб, мазкур низом ҳар бир олий таълим ташкилотининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бренд ва имиж концепциясини шакллантиришга хизмат қилиши назарда тутилган. Низом лойиҳасида талабалар учун ягона форма жорий этилиши ёки мажбурий тартибда талаб этилишига доир ҳеч қандай норма мавжуд эмас.

 

 

 

“Олий таълим ташкилотларида ҳар бир талабанинг шахс сифатидаги эркинлиги ва ҳуқуқлари Конституция ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади”, дейилади хабарда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: