Ўзбекистонда модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия миқдори оширилди

Президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январгача камида 10 та модулдан иборат меҳмонхоналар қурилиши ва жиҳозланиши учун ҳар бир жойга қуйидаги миқдорда субсидия берилади:
▪️ I тоифа — 10 млн сўм
▪️ II тоифа — 7 млн сўм
▪️ III тоифа — 5 млн сўм
Илгари барча тоифалар учун субсидия 1 млн сўмни ташкил этарди.
Модулли меҳмонхона — бу тайёр блоклардан йиғиладиган, тез қуриладиган, кўчма бинодир.