Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади

Экология вазирлиги хабарига кўра, Дишан қалъа ҳам Ичан қалъа сингари сайёҳлик масканига айлантирилади.
Бунинг учун “Шихлар” маҳалласидаги 55 та турар ва нотурар объектлар бошқа ҳудудларга кўчирилади.
қалъа девори миллий андозалар асосида қайта тикланиб, атрофида 1,5-2,0 метр ҳудудда йўлаклар очилади.
Дишан қалъа 1842-йилда Хива хони Оллоқулихон буйруғи билан барпо қилинган. 6200 метр узунликдаги деворнинг 2000 метри бутунлай вайрон бўлган, 2500 метри яроқсиз ҳолга келган. Узоқ йиллар мобайнида девор яқинида ноқонуний қурилишлар амалга оширилгани оқибатида қалъа атрофида юриш учун майдон қолмаган.