Ўзбекистонда “Менделеев мактаблари” пайдо бўлади

Бу ҳақда 22 май куни Наманганда бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари конференцияси доирасида келишиб олинди.
Россия Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россия Кимё-технология университети Тошкент филиали орасида Ўзбекистонда “Менделеев мактаблари” ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди.
“Менделеев мактаблари” очиладиган ҳудудларни Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгилайди. Биринчи босқичда “Менделеев синфлари” Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги мактабларда очилади.
“У ерда мактаб ўқувчилари мактаб дастуридан ташқари кимё, физика ва математика фанларини ўрганадилар», – деди Россия Федерацияси Таълим вазирлиги Халқаро ҳамкорлик марказининг Рус тили маркази раҳбари Ирина Пономарева.
“Менделеев мактаблари”ни кадрлар билан таъминлаш билан «Чет элдаги рус ўқитувчиси» лойиҳаси шуғулланади.