Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарада юк машиналари учун электрон навбат тизимини жорий этмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарада юк машиналари учун электрон навбат тизимини жорий этмоқда

Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юк машиналари учун электрон навбат тизими амалиётга киритилади.

 

Дастлаб «Қапланбек» – «Навоий» божхона постида электрон навбат тизими ишга туширилади.

 

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бу 2030 йилга келиб икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айланмасини йилига 10 миллиард долларга етказиш имконини беради.

 

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 1,4 миллиард долларга яқинлашди.

 

Илгари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун қўшимча 4 та савдо йўлагини очишни режалаштираётгани маълум қилинган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: