Покистон Афғонистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

Покистон Афғонистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

Покистон Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар жума куни Исломобод Афғонистон билан муносабатларни яхшилашга ва Кобулга элчи тайинлашга қарор қилганини айтди.

Бу ҳақда у ўзининг “Х” саҳифасида ёзди.

«19-май куни Покистон делегацияси билан Кобулга қилган самарали ташрифимдан сўнг Покистон-Афғонистон муносабатлари ижобий йўналишда кетмоқда. Бу суръатни сақлаб қолиш учун Покистон ҳукуматининг Кобулдаги муваққат ишлар вакилини элчи лавозимига кўтариш ҳақидаги қарорини эълон қилишдан мамнунман», деб ёзади у.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: