«Биз, қўйлар намойишга чиқамиз! Адолат талаб қиламиз!..» (видео)

«Биз, қўйлар намойишга чиқамиз! Адолат талаб қиламиз!..» (видео)

Ҳеч нимада тенглик қолмади. Қачон қарама, қўйлар бало гардон. Хўп, қурбонлик экан. Биз бунга тайёрмиз. Бироқ адолат ҳам керакда! У ерда нафақат қўйлар, балки, эчки, туя, қора мол ҳам дейилган. Нега энди, улардан озгинаси сўйилади-ю, бизга келганида ёппасига томоғимизга пичоқ тиралади? Қани ҳақиқат?! Йўқ. Ҳурматли одамлар, ўзи индамаса бир бирларингни гўштларингни ейишга тайёрсанлар. Ҳеч бўлмаса, Ҳайит пайти, келишиб тўрт бештанг бир бўлиб, битта хўккиз сўй. Шунда бир йўла тўрт, бешта жон омон қолади. Омон қолганлар келгуси йилгача бир неча ўн қўзини дунёга келишига сабаб бўлади…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: