Россиянинг душманларидан кўра дўстлари кўп,- Путин
Россиянинг душманларидан кўра дўстлари кўп. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин 4 март, душанба куни Москва мери Сергей Собянин билан учрашувда маълум қилди.
Пойтахтдаги вазият ҳақида ҳисобот берар экан, Собянин «душманларнинг ҳийла-найрангларига қарамай» яхши натижаларни қайд этди.
«Аммо бизнинг дўстларимиз кўпроқ», деди Россия давлат раҳбари.
«Яна бир машҳур ибора бор – бизнинг дўстимиз ва душманимиз бўлиш бир хил даражада шарафдир.» «Худо уларни асрасин», деди Собянин.
Суҳбат чоғида мер 2023 йилнинг Москвадаги натижалари «замонавий тарихдаги энг яхши натижалардан бири» эканини таъкидлади.