Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари АҚШга жўнаб кетди
Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) раҳбари Иброҳим Калин Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.
Калин Вашингтонда Марказий разведка бошқармаси директори Уильлиам Бурнс билан учрашади.
Шунингдек, у разведка ходимлари билан учрашади ва Оқ уй, Конгресс ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказади.
МİТ директорининг кун тартибида икки томонлама муносабатлардан ташқари террор ташкилотлари ПКК, ФEТÖ ва ДEАШга қарши кураш ҳам бўлади.
Иброҳим Калин, Ғазодаги урушни тугатиш билан бирга Ироқ ва Сурия ҳақида ҳам музокаралар ўтказади.