Маск ғазабда?!

Машҳур миллиардер ва Tesla асосчиси Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги қонун лойиҳасига нисбатан кескин танқидлар билдирди. Унинг фикрича, лойиҳа давлат қарзининг рекорд даражада — 5 трлн долларга ошишига олиб келади ва мамлакатни “қарз қуллиги” томон олиб боради.
«Бу тарихдаги энг катта қарз оширилиши бўлиб, Американи тўғридан-тўғри иқтисодий ҳалокат йўлига олиб чиқади», — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дейди Oxu.Az нашри.
Маск қонун лойиҳасини «ақлдан озган ва бузғунчи» деб атади. У бу ташаббус миллионлаб иш ўринларининг йўқолишига, иқтисодий стратегик зарарлар ва келажак технологиялари соҳаларининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлишини айтди.
Трамп эса ўз навбатида, бу қонунни “Катта чиройли қонун лойиҳаси” деб атаб, электр транспорт воситаларининг солиқ имтиёзларини бекор қилмоқчи. Республикачилар эса уни 4 июлга қадар Сенатдан ўтказишга шошилмоқда.