Ғазода сув учун навбатда турганлар Исроил ҳужумига учради 

Ғазода сув учун навбатда турганлар Исроил ҳужумига учради 

 

 

Исроил ракетаси Нусейратдаги сув тақсимлаш пункти яқинида портлаган. Камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, улардан 6 нафари болалардир.

 

Исроил армиясига кўра, улар ҳудуддаги “Ислом жиҳоди” жангарисига зарба беришни режалаштирган. Бироқ носозлик туфайли ракета йўналишдан оғиб, нишондан ўнлаб метр узоқликка қулаган.

 

«ЦАХАЛ бегуноҳ фуқароларга тегган ҳар бир зарбадан афсусда», дейилади яҳудий армияси баёнотида.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: